Андижонда 50 минг АҚШ доллари эвазига эрини ўлдириш учун одам ёллаган тадбиркор аёл қўлга олинди

ЖИНОЯТ 20.02.2020, 20:41
2529
Андижонда 50 минг АҚШ доллари эвазига эрини ўлдириш учун одам ёллаган тадбиркор аёл қўлга олинди

Асака туманида аёл ўз эрини ўлдириш учун қотил ёллади. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Аниқланишича, 2020 йил 9 февраль куни соат 21:00 ларда Асака туманидаги “Гумбаз” кафеси олдида 1984 йилда туғилган аёл О.Д. фуқаро А.А. билан кўришиб, турмуш ўртоғи, 1985 йилда туғилган А.Ш. ни ўлдириш эвазига 50 минг АҚШ доллари ваъда қилиб, унга олдиндан 6000 АҚШ доллари берган.

Шунингдек, О.Д. фуқаро А.А.нинг таниши Ж.Э. билан Асака шаҳридаги 55-сонли мактаб олдида кўришиб, А.А.га бериб қўйиш учун 2 жуфт сариқ металдан ясалган аёллар билак узуги ва 1 дона сариқ металдан ясалган аёллар занжирини берган.

Шундан сўнг, 2020 йил 14 февраль куни соат 22:30 ларда А.А. ва Ж.Э.лар А.Ш.ни ўлдирганликлари ҳақида О.Д. га хабар бериб, у билан Асака шаҳридаги “Ирис” кафеси биносида кўришишади.

Аёл эрининг ўлдирилганлиги акс этган фотосуратни Ж.Э.нинг телефон аппарати орқали кўриб, ишонч хосил қилиб, эвазига олдиндан ваъда қилинган пуллар ҳисобидан аёллар занжири, аёллар браслети, аёллар узуклари ва аёллар сирғасини берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Асака туман прокуратураси томонидан О.Д.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у ушланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° переменная облачность
Валюта курси