Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда.
2019 йил 2 декабр куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Япониянинг Халқаро алоқалар агентлиги (JICA) ва “So-innovation laboratory” ташкилоти билан ҳамкорликда “Имконияти чекланган инсонларни спорт билан шуғулланиш орқали ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилган эди.
Ўтказилган семинар-тренинг натижасида университетнинг “Адаптив жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси Япониянинг Халқаро алоқалар агентлигининг (JICA) 38 млн сўмлик халқаро мини-грантини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ушбу мини-грант бўйича университет талабалари учун махсус спорт тренажерлари мамлакатимизга олиб келинди.
21.02.2020 19:32
JICA ўзбекистонлик спортчилар учун махсус грант ажратди
