13

Тошкентда Германияга юборишни ваъда бериб, фуқарони "яхшигинага туширган" МЧЖ раҳбари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 21.02.2020, 19:42
Теглар: фирибгарлик, жиноят
556
Тошкентда Германияга юборишни ваъда бериб, фуқарони "яхшигинага туширган" МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Ҳамюртларимиз орасида ўзига ишонч билдирган содда одамларни чув тушаётган фирибгарлар ҳамон учраб турибди. Ана шундай фирибгарлик жинояти билан яна бир шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йилнинг март ойидан октябрь ойигача бўлган давр ичида МЧЖлардан бирининг раҳбари бўлмиш 44 ёшли Жанган Е. 53 ёшли Улуғбек С.га уни Германияга ишга жўнатишни ваъда қилган. Ўз “хизматлари” учун эса аёл 5500 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Суд томонидан тилхат кўринишида эҳтиёт чораси кўрилди.

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Сизга масалангизни ҳал қилишни ваъда қилган одамларга нотариус орқали расмийлаштирмасдан туриб пулларингизни беришга шошилманг!" деб фуқароларни огоҳлантирмоқда ИИБ ўз хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси