13

Мақолада келтирилган Сурхондарёдаги мактабларнинг ҳақиқатдан ҳам таъмир талаблиги аниқланди

ЖАМИЯТ 21.02.2020, 22:07
418
Мақолада келтирилган Сурхондарёдаги мактабларнинг ҳақиқатдан ҳам таъмир талаблиги аниқланди

Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Ишонч” газетасининг “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг” номли мақоласида келтирилган маълумотлар ўрганилди.

Мақолада бешта мактабдаги ҳолат тилга олинган.

Қумқўрғон тумани, “Улуғбек” маҳалласида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактаб: Мактабнинг 1959 йилда қурилган биносининг том қисмидаги шиферлари яроқсиз ҳолга келиб, бинонинг ички қисмига сув ўтиб қолганлиги сабабли 2019 йил ноябрь ойида туман ҳокимлиги томонидан ушбу бинонинг бошланғич синфлар ўқийдиган қисми, спорт зали ва қўшимча биносининг том қисми алмаштирилган. Шу вақтда мактабнинг 304 нафар 1-5 синф ўқувчилари оралиқ масофаси 200 метр бўлган Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида 2019 йилнинг ноябр, декабр ойларида, қурилиш ишлари якунлангунга қадар ўқитилган. 2019 йилнинг декабрь ойида том қисмларини янгидан ёғочлар ўрнатилиб, профнастил (туника шифер) билан тўлиқ ёпилган. Шундан сўнг 2020 йил 11-январдан, яъни учинчи чоракдан коллеж биносида ўқитилаётган ўқувчилар яна мактабга қайтарилди.

Ушбу мактаб биноси вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан 2020 йил Инвестиция дастурига таклиф берилган, бироқ, маблағ етарли даражада ажратилмаганлиги сабабли дастурга киритилмаган. Юқоридагиларни инобатга олиб мазкур мактабни келгуси йиллар манзилли дастурларига мукаммал таъмирлаш бўйича таклиф берилиши бошқарма томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Қумқўрғон туманидаги 51-сонли умумтаълим мактаби: “Янги авлод” маҳалласида жойлашган бу мактабда ҳақиқатдан ҳам қўшимча бино қуришга эҳтиёж мавжуд.

Халқ таълими бўлими томонидан ушбу мактабга қўшимча бино қуриш бўйича бир неча йиллардан буён таклифлар берилган. Ушбу таклифлар асосида 2021 йилда 51-сонли умумтаълим мактабига 300 ўринли қўшимча бино қуриш учун 3740.0 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ““Замановий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4537 сонли қарори асосида 2022 йилда 51-сонли умумтаълим мактаби капитал реконструкция қилиш йўли билан 180 ўринли янги бино қуриш учун 2160.0 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. 

Шўрчи туман халқ таълими бўлими тизимидаги 13-мумий ўрта таълим мактаби филиали биноси: бино 2018 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ жорий таъмирланган, яъни том қисми янгидан ёпилган, буржуйка печлар ўрнига иситиш тизими ва иситиш қозони янгидан ўрнатилган, дераза ва эшиклари алмаштирилган, янгидан линолиум пол қилинган. Филиалнинг синфхоналари ҳар куни иситиш тизими орқали иситилади. Чиқиндилар уюми катта йўл ёқасига аҳоли томонидан тўкилган бўлиб, мактаб ҳудудига кирмайди ҳамда филиал биносидан 100 метрдан ортиқ узоқликни ташкил қилади.

Узун туманидаги 30-умумтаълим мактаби: Мактаб 2000 йилда қурилган. 2007 йил Умуммиллий давлат дасутри бўйича мукаммал таъмирланган.  Мактаб биносини капитал таъмирлаш ва ичимлик сувига эҳтиёжи мавжуд  Мактабда 9х18 ўлчамдаги спорт зал мавжуд бўлиб, ҳозирда спорт зал фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган. Юқоридагиларни инобатга олиб Узун туманидаги 30-сонли мактабнинг спорт зал биносини реконструкция қилиш бўйича тегишли вазирлик идораларга таклиф киритиш бошқарма томонидан назоратга олинганлигини маълум қилинмоқда.

Узун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактаб:  Мактаб ўқув биноси пахса девордан бўлиб,  ҳашар йўли билан 2003 йилда қурилган.  Ушбу мактабнинг қўшимча блоки 2004 йилда пахсадан ҳашар йўли билан қурилган. Ҳозирги кунда бинонинг том қисми, пойдевори, эшик дераза ромлари, хона пол қопламалари ва бино деворлари техник ҳолати қониқарсиз. Бинонинг деворлари мустаҳкамлиги паст бўлган лой-пахсадан бажарилган бўлганлиги ҳамда ҳозирги кунда бинонинг ҳолати қониқарсиз бўлганлиги сабабли Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги Ҳудудий Назорат Инспекциясига 2019 йил 19 сентябр куни тегишли тартибда мурожаат қилинган.

Инспекцияси хулосасига асосан 53-умумий ўрта таълим мактабининг ҳашар йўли билан қурилган ўқув бинолари фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

Бугунги кунда ушбу мактабни Узун туманидаги ҳусусий тадбиркор томонидан ҳомийлик қилиниб 300 ўринли янги бино қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62