13

Beeline Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон учун ягона SIM-карта чиқармоқчи

HI-TECH 24.02.2020, 19:00
Теглар: Билайн, сим карта
984
Beeline Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон учун ягона SIM-карта чиқармоқчи

Beeline компанияси Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон учун ягона SIM-карта чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Beeline Uzbekistan бош директори Сергей Афонинга таяниб xs.uz маълум қилди.

У жорий йилда роуминг нархлари арзонлаштирилишини айтиб ўтган.

“Бу яқин ойлар ичида бўлади. Лекин биз учун энг асосийси Ўзбекистонда ўтган йил 4 декабрь куни ишга туширилган пилот лойиҳадир”, — деди у.

Афониннинг айтишича, ҳозирда Beeline офисларидан битта SIM-карта сотиб олиш мумкин. Ундан иккита рақам — бири Ўзбекистон, иккинчиси Россия учун жой олган.

“Сиз Ўзбекистонда уланасиз, Россияга учиб борадиган бўлсангиз, сизга USSD сўров орқали хабар келади ва сиз автоматик равишда Россиядаги Beeline абонентига айланасиз... Шу каби лойиҳани Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам амалга ошириш режамизда бор. Биз тўрт мамлакатни роумингсиз зонада бирлаштирмоқчимиз”, — деди у.

Компания буни хорижга пул ишлаш мақсадида чиқиб кетадиган, энг аввало, меҳнат мигрантларига қулайлик яратиш мақсадида жорий этаётгании билдирган.

“Ҳозирча бу пилот лойиҳа, Ўзбекистон ташқарисида учинчи шахсларга маълумотлар узатиш билан боғлиқ тартибга солиш чекловлари мавжуд. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритилганидан сўнг тўлиқ ишлаши мумкин. Бу, жумладан, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун, операторларнинг лицензиядаги мажбуриятларига тааллуқлидир”, — дея қайд этиб ўтган С.Афонин.

Унинг айтишича, айни пайтда ушбу пилот лойиҳа натижалари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўрганилмоқда.

“Улар бу қандай бошқариляпти, улар учун қай даражада шаффоф эканлигини кўриб чиқишяпти, агар ҳаммаси рисоладагидек бўлса, биз ушбу лойиҳа миқёсини жуда тез кенгайтира оламиз. Буни жорий йилдаёқ амалга оширишни хоҳлаган бўлар эдик”, — деди у.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11