АсосийJamiyat

Бухорода “дрон”нинг яширин парвозига чек қўйилди

'Бухорода “дрон”нинг яширин парвозига чек қўйилди'ning rasmi

Вилоят божхона бошқармасининг “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўказилди. Бу ҳақда Вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Текширув натижасида фуқаро Т.М. қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар