13

Осиё лицензион турнири Бишкек шаҳрида ўтказилади

СПОРТ 25.02.2020, 19:25
Теглар: турнир, Осиё
470
Осиё лицензион турнири Бишкек шаҳрида ўтказилади

Спорт курашлари бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чипталари ўйналадиган Осиё қитъасининг лицензион турнири Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказиладиган бўлди, деб ёзмоқда Оламспорт.

Бу маълумотни Бирлашган кураш дунёси (United World Wrestling) президенти Ненад Лалович ҳам тасдиқлади. Аслида бу мусобақага Хитой давлати мезбонлик қилиши керак эди. Лекин Чин юртида тарқалган коронавирус сабаб бошқа спорт турлари қатори спорт курашлари турнири ҳам бекор қилинди.     

"Қирғизистон ҳукумати ҳамда мамлакат спорт курашлари федерацияси шундай нуфузли ва шу билан бирга муҳим аҳамиятга эга мусобақани қабул қилиш истагини билдирганидан хурсандман, - деди Лалович. - Олимпиада йўлланмаси учун кечадиган турнирда иштирок этишни ҳамма ҳам хоҳлайди, шу жумладан хитойликлар ҳам. Бу мамлакат курашчилари Сербияга жўнатилди. Улар у ерда узоқроқ муддат қолишади ва карантин ҳолатида бўлишади. Сербия томони машғулот ва тренажёр зали, гилам, борцовкалар билан таъминлайди. Қайта текширувдан ўтишгач, ҳаммаси жойида бўлса, Белграддан тўғри Бишкекка йўл олишади". 

Маълумот учун, Осиё квалификацион турнири 27-29 март кунлари бўлиб ўтади. Финалга етиб келган курашчилар Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишади. Сўнгги жаҳон лицензион турнири эса 30 апрелдан 3 майгача қадар Болгарияда ўтказилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62