my5

Расман: Ҳукумат таркибида жиддий ўзгаришлар бўлди

СИЁСАТ 26.02.2020, 08:24
1002
Расман: Ҳукумат таркибида жиддий ўзгаришлар бўлди

Аввалроқ, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳукуматда кадрлар алмашинуви юз бергани ҳақида хабар берган эдик. АЙни пайтда Ҳукумат таркибида бўлган ўзгаришлар бўйича расмий тайинловлар эълон қилинди

Президентнинг тегишли фармонларига асосан:

• Кучкаров Джамшид Анварович Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг ўринбосари – молия вазири лавозимидан озод этилди;

• Ишметов Тимур Аминджанович молия вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорларига асосан:

• Насритдинходжаев Омонулло Забихуллаевич молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;

• Фарход Нуритдинович Арзиев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;

• Илхамджан Нематов ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81