Коронавирус бўйича сўнги маълумотлар эълон қилинди. Ўзбекистонда вазият қандай?

ЖАМИЯТ 27.02.2020, 08:10
4850
Коронавирус бўйича сўнги маълумотлар эълон қилинди. Ўзбекистонда вазият қандай?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 26 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра дунё бўйича 80 995 нафар, Хитой Халқ Республикасида 78 190 нафар шахслар “COVID-19” коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 411 нафарни (0.5%) ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 8 552 нафари оғир аҳволда бўлиб, 2 718 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 37 та давлатида 2 805 нафар фуқарода қайд этилиб, 29 нафар фуқаро вафот этган.

Жорий йилнинг 26 февраль кунигача бўлган муддатда Хитой Халқ Республикасидан келган 4 724 нафар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси фуқаролари уй шароитида тиббий кузатувга олинди. 4 218 нафар фуқароларда 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган бўлиб, бугунги кунда 506 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий кузатув давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент халқаро аэропортига ҳорижий давлатлардан 28 та рейс орқали 3 888 нафар, темир йўллар орқали 6 та поездда жами 843 нафар шахслар, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 2 006 та автотранспортларнинг эгалари ва 38 983 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган, шулардан 14 нафари Хитой Халқ Республикаси фуқаролари ҳамда 2 нафари Хитойда бўлиб қайтаётган Ўзбекистон фуқароларидир.  

Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан “COVID-19” коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида, бугунги кунда давлат чегараларида 53 та санитария-карантин пунктлари (СКП) фаолият кўрсатиб келмоқда. Республика бўйича санитария-карантин пунктларида 19 та портатив тепловизор, 132 та пирометр, 169 та электрон термометр ва 1233 та симобли термометрлар мавжуд бўлиб, 2020 йил 25 февраль куни қўшимча тарзда Германия давлатида ишлаб чиқарилган 11 та замонавий тепловизорлар олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 26 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида “COVID-19” коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда, дейилади Агентликнинг коронавирус инфексиясига қарши марказий штаби хабарида

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° переменная облачность
Валюта курси