13

Қорақалпоғистонда "трамадол" сотаётганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.02.2020, 16:43
414
Қорақалпоғистонда "трамадол" сотаётганлар қўлга олинди

Таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дори воситаларининг яширин савдосига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Эликқалъа туманида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро Ю.А. шартли харидорга  жами3 980 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг.” номли гиёҳвандлик дори воситаларини 20 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга қолинди. 

Тадбир давом эттирилиб, Беруний туманида истиқомат қилувчи  фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахс хонадонидаги тошлар остига жами 400 дона “Трамадол Ланнахер 50мг.” ёзувли гиёҳвандлик дори воситаларини сақлаётганлиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11