my5
all

Танзила Нарбаева камбағалликни камайтириш сенаторларнинг ҳам вазифаси эканини айтди

СИЁСАТ 28.02.2020, 12:54
700
Танзила Нарбаева камбағалликни камайтириш сенаторларнинг ҳам вазифаси эканини айтди

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисини очиб берган Сенат Раиси Танзила Нарбаева камбағаллик масаласига тўхталиб ўтди: 

— Кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган селектор мажлисида кўтарилган камбағалликни камайтириш масаласига мен ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Бу масала биз – сенаторлар елкасига юклатилган вазифа деб биламиз. Ўзбекистон тарихида биринчи марта камбағаллик борлиги тан олинди ва жуда катта аҳоли сонини ташкил қилиши – 4-5 млн аҳоли камбағаллик даражасида яшаётгани айтилди. 

Бу масала кун тартибига аввал қўйилмаганди. Давлатимиз раҳбари одамларнинг ҳаётий эҳтиёжлари, зарурий овқатланиши, даволаниши, фарзандларини ўқитиши, кийинтириши учун маблағлари борми, етарлими, деган саволлар ҳар куни ўйлантиришини, қийнаб келишини айтдилар.

Халқимиз ориятли, камбағалликни бошидан кечирса ҳам бировга гапирмайди. Мана шу инсонларга ёрдам бериш учун давлатимиз томонидан маблағлар ажаратилиши режалаштириляпти. Бу маблағларни ўз ўрнида ишлатиш, янги иш ўринларини яратиш, йил охиригача камбағалликни камайтириш масаласи ҳам қўйилди. 

Ману шу вазифалар бажарилишида сенаторлар, маҳаллий кенгаш депутатлари биринчи бўлиб чиқишлари керак. Улар энди маҳаллаларда камбағал оилаларнинг рўйхатини тузиб, уларнинг шаънини эҳтиёт қилган ҳолда тадбиркорликка ўқитиш ишларига кўмаклашиши керак бўлади. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81