13

“Uzauto motors” аёллар учун баҳорий акция эълон қилди

HI-TECH 01.03.2020, 17:40
Теглар: “Uzauto motors”
2155
“Uzauto motors” аёллар учун баҳорий акция эълон қилди

Бугун баҳорнинг илк куни. Барчамиз учун энг қувончли ва энг кутилган фасл кириб келди. Баҳор биз учун нафақат мулойим қуёш тафти ва дарахтлардаги биринчи куртаклар, балки энг яхши байрамлари билан ҳам қадрлидир.

Улардан бири — Халқаро хотин-қизлар куни. Байрам анъанасига амал қилган ҳолда, “UzAuto Motors” АЖ баҳор бошланиши ва Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган акция бошлангани ҳақида эълон қилади.

Баҳорнинг илк ҳафтасида, 2 мартдан 8 мартгача давом этадиган мазкур акцияда автомобилларининг техник ҳолатини текширишни истаган барча аёлларимиз иштирок этишлари мумкин.

"Азиз аёллар!

Компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг автомобилингизни барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текширадилар ва кейинги фойдаланиш бўйича маслаҳат берадилар. Бутун ҳафта давомида, шунингдек, автомобилингизни ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Акция ўтказилиш жойи Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 61 уйда (Мўлжал: метро “Дўстлик-2”) жойлашган TRADE-IN Маркази.

Ушбу акцияда иштирок этиш учун сиз 2 мартга қадар бизнинг оддий шартларимизни бажаришингиз керак.

1. Компания саҳифасига обуна бўлинг: https://www.facebook.com/UzAutoMotorsOfficial/.

2. Telegram каналимизга обуна бўлинг: @uzautomotorscom

3. Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: @uzautomotorsofficial

4. Ушбу постга “Ёқди” (Like) тугмасини босинг.

5. Изоҳларда аёл дўстларни белгиланг.

6. Ўзингизнинг саҳифангизда ушбу постни ҳамма учун очиқ ҳолатда бўлишинг.

Ғолиблар тасодифий сонлар генерацияси орқали аниқланади.

TRADE-IN марказига хуш келибсиз!

Биз сизга хизмат қилишдан ҳурсанд бўламиз!" дейилади акция хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11