my5

Лицензион турнирда ўзбекистонлик тўрт боксчидан бир нафари финалга чиқди

СПОРТ 10.03.2020, 18:41
Теглар: турнир, спортчилар
1159
Лицензион турнирда ўзбекистонлик тўрт боксчидан бир нафари финалга чиқди

Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи ҳаваскор бокс бўйича саралаш турнирида уч нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалда имкониятни бой бериб қўйди. 
Бу ҳақда gosport.uz маълум қилди.

Эркаклар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров чорак финалда таиландлик Титисан Панмотга кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйган бўлса. Элнур Абдураимов (-63 кг) мўғулистонлик Чинзориг Баатарсухни ҳакамларнинг турфа қарори эвазига мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

-69 кг вазнда Бобоусмон Батуров эса иорданиялик Ҳусайн Йашашга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Санжар Турсунов – Янги Зеландия вакили Давид Никага 5:0 (ҳакамлардан бири сўнгги раундда Никага йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа кундузги дастурдан ўрин олган баҳсларда рингга чиққан уч нафар ўзбекистонлик боксчи бронза медали билан кифояланадиган бўлди. Элнур Абдураимов эса олтин медаль учун қозоғистонлик Зокир Сафиуллинга қарши рингга чиқади.

Кечки дастурда яна икки ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангларида иштирок этади.

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Серик Темиржанов (Қозоғистон) (21:40дан сўнг)
+91 кг Баҳодир Жалолов – Кумар Сатиш (Ҳиндистон) (23:10дан сўнг).

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37