Му5
13

Соғлиқни сақлаш вазири: "Даволаш учун Ўзбекистонда дори воситаларининг захираси етарли"

САЛОМАТЛИК 15.03.2020, 17:41
Теглар: соғлиқни сақлаш, вазир, ваҳима, коронавирус
815
Соғлиқни сақлаш вазири: "Даволаш учун Ўзбекистонда дори воситаларининг захираси етарли"

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистон 24 телеканали орқали жонли эфирда Ўзбекистонда коронавирус қайд этилгани масаласида маълумот беряпти.  

Соғлиқни сақлаш вазири баҳор мавсумида турли вируслар қўзғалишини, айнан коронавируснинг эса алоҳида белгиларини аниқлаш қийин эканлигини айтди.  

Шу сабабли одамлар биринчи навбатда юқори даражада тана ҳарорати кузатилганда ва қуруқ йўтал аломатлари пайдо бўлганда коронавирус гумони билан шифокорга мурожаат қилишлари лозимлигини таъкидлади.  

Маълум бўлишича, эшик тутқичлари, телевизор пультлари ҳам энг кўп инфекция йиғувчи ҳисобланади. Хонадонда тозаликни сақлаш касаллик юқтирмасликнинг муҳим шартидир.  

"Ваҳима – бу стресс, стресс эса иммунитетни туширади ва касаллик юқишига шароит яратади", деди вазир.

Шунингдек соғлиқни сақлаш вазири фуқароларга мурожаат қилиб шундай деди:  

"Аввало иммунитетни сақлашимиз ва кўтаришимиз керак. Кўпроқ кўкатлар, мевалар истеъмол қилишимиз лозим. Овқатланиш рационига фақат иммунитетни кўтарувчи маҳсулотларни киритайлик.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра дунёда коронавирус билан касалланганлар ичида 19 ёшгача бўлганлар жуда кам. 19 ёшгача бўлганларнинг ўлим ҳолатлари умуман қайд этилмаган. Шу сабабли иммунитети паст ўрта ёшли одамлар, кексаларимизни асрашимиз, уларни карантинда сақлашимиз, одамлар кўп йиғилган тадбирлардан уларни ҳам ўзимизни ҳам чеклашимиз зарур.

Алишер Шодмонов коронавирус касаллиги тарқалган тақдирда Ўзбекистонда даволаш учун дори воситалари ва шифохоналарда ўринлар, дизенфекцияловчи воситаларнинг етарли захиралари мавжудлигини айтди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz