13

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди

МАДАНИЯТ 15.03.2020, 19:00
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон, концерт
823
Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт дастури мамлакатга коронавирус қайд этилиши сабабли бугундан эътиборан тўхтатилгани ҳақида сал хабар берган эдик

Шунингдек “Миллион” жамоасининг 28-30 март, 1-6 апрель кунларига мўлжалланган концертдастури ҳам бекор қилинди. Бу ҳақда Қалампир хабар берди.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг қайд этишича, “Миллион” жамоасининг концерт дастури 27 июнь — 6 июль кунларига кўчирилган. 

“Ўзбекконцерт” икки концертнинг харид қилинган чипталарининг амал қилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслигини, қўшимча маълумотлар бериб борилишини ваъда қилди, дейилади хабарда.

Қадрли ҳамюртлар, асосийси – саломатлик. Мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида карантин эълон қилинди. Аммо коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Шу ўринда вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11