АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус билан...

'Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 8 нафарга етди.

Шу йилнинг 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик.

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган юртимиз фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция қайд этилган эди.

Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;

 

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар