my5

Қочоқ ота пойтахтдан топилди

ЖИНОЯТ 17.03.2020, 15:03
1558
Қочоқ ота пойтахтдан топилди

ФИБ Денов туманлараро судининг 23.05.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор А.Шавқиевдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олтинсой туман бўлим иш юритувига келиб тушган.  

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг 01.02.2020 йил ҳолатига алимент қарздорлиги жами 8 млн. 903 минг 560 сўмни ташкил қилиб, ушбу алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорнинг рўйхатда турган манзилига бир неча марта борилганда, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланган.

Шу боис, қарздорнинг рўйхатда турган манзилида ундирув имкони бўлмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан 06.02.2020 йилда “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан, қарздор жисмоний шахсни қидириш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган қидирув суриштирув ишлари натижасида қарздор А.Шавқиев Тошкент шаҳрида эканлиги аниқланди ва МИБ Олтинсой туман бўлимига олиб келинди, қарздорга нисбатан алимент тўламаслик оқибатлари тушунтирилганда, барча қарздорликларини тўлиқ қоплаб берди.  

Худди шунингдек, ФИБ Денов туманлараро судининг 03.12.2018 йилдаги қарорига асосан С.Абдуллаев уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада  С.Абдуллаев жами 12 млн. 944 минг сўм алимент пулларини тўламасдан қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан ҳам Бюронинг туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.  

Уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб қочиб юрган ота Тошкент шаҳридан топилиб, МИБ Олтинсой туман бўлимига олиб келинди,ва собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тартибда берган аризасига асосан иш юритувдан тамомланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37