АсосийSalomatlik

Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланишлари лозим?

'Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланишлари лозим?'ning rasmi

Ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясидан қандай сақланиши кирек? Ушбу саволга Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

“Коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича ҳомиладорлар учун алоҳида кўрсатмалар мавжуд эмас. Касаллик ҳаво томчи йўли ва мулоқот орқали юқиш эҳтимоли кучли бўлгани сабабли, ҳомиладор аёллар ҳам барча профилактика чораларига ва карантин талабларига амал қилишлари талаб этилади.   

Ҳозирда алоҳида тоифаларни даволаш усуллари ҳам мавжуд эмас. Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қандай тоифага мансуб бўлишидан, ирқидан, миллатидан қатъи назар коронавирус инфекциясига чалинган шахсларни даволаш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиққан. Айнан шу даволаш баённомалари асосида Ўзбекистонда ҳам даволаш чора-тадбирлари қўлланилади”. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар