Му5
13

Бир кунда 144 та савдо ҳуқуқбузарлиги қайд этилди

ЖИНОЯТ 18.03.2020, 20:33
Теглар: савдо, ҳуқуқбузарлик
635
Бир кунда 144 та савдо ҳуқуқбузарлиги қайд этилди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлар нархларининг асоссиз оширилишига қарши давлат солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти зарур чораларни амалга оширмоқда.

Шунга қарамай, ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланишни давом эттираётган шахсларга нисбатан назорат тадбирлари ўтказилиб, қонуний чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

Хусусан, 2020 йил 17 март куни республика бўйича жами 158 та назорат тадбирлари ўтказилиб, чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарлардан 529,2 млн.сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Жумладан:  

🔹 17 ҳолатда 290,8 млн. сўмлик тиббий ниқоблар;  

🔹 54 ҳолатда 87,2 млн. сўмлик картошка;  

🔹 12 ҳолатда 7,9 млн.сўмлик пиёз;  

🔹 21 ҳолатда 11,7 млн.сўмлик ўсимлик ёғи;  

🔹 40 ҳолатда 116,6 млн.сўмлик бошқа турдаги товарлар олинди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz