Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан, 1983 йил Навоий шаҳрида туғилган, П. Анинг аризаси юзасидан тадбир олиб борилди. Тадбир давомида, 1964 йил Кармана туманида туғилган, “Дўрман” МФЙда яшовчи, шу тумандаги “ Ф боғдорчилик узумчилик” ширкати раиси И.Р фуқаро П.Ага ширкат ҳудудидан 12 сотих ер майдони олиб беришини ваъда қилиб, ундан Кармана туманидаги “Файз” номли кафеда 6 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Р га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилган Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.