13

Деярли 124 минг дона сертификатсиз тиббий ниқоблар савдосига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 20.03.2020, 18:00
Теглар: ниқоб, сертификат, солиқ
493
Деярли 124 минг дона сертификатсиз тиббий ниқоблар савдосига чек қўйилди

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 17-19 март кунлари пойтахтимизда ўтказилган тадбирлар давомида умумий қиймати 311 миллион 200 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган 123 минг 431 дона тиббий ниқоблар савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек умумий қиймати 104 миллион 640 минг сўмлик 2 минг 616 дона пахта ёғи ҳамда умумий қиймати 29 миллион 400 минг сўмлик 7 минг 932 килограмм картошканинг ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро Мардонбек Муродов (исм фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 8 минг 750 дона, умумий қиймати 17 миллион 500 минг сўмлик тиббий ниқобларни савдога қўйгани маълум бўлди.

Шунингдек, Юнусобод туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фуқаро Зуфар Ғайратов (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳам мўмай даромад илинжида ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган 8 минг 400 дона, умумий қиймати 16 миллион, 800 минг сўмлик тиббий ниқобларни 3 минг сўмдан ноқонуний равишда пуллаётгани аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархларини сунъий оширилишининг олдини олиш мақсадида Учтепа туманида ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида фуқаро Қаҳрамон Ҳамроев (исм фамилиялар ўзгартирилган) 2 минг 616 дона, умумий қиймати 104 миллион 640 минг сўмлик пахта ёғини сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланди.

“Уддабурон" тадбиркор маҳсулотининг сифат сертификати ҳамда тегишли ҳужжатларини тақдим эта олмагани учун товарлари вақтинча олиб қўйилди. Ҳозирда мазкур ёғларнинг истеъмолга яроқлилиги ва фуқаронинг қўлига қандай йўллар билан етиб келгани ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62