Му5
13

Карантин нима мақсадда қўлланилади? Қачон уйда, қачон стационарда амалга оширилади?

САЛОМАТЛИК 20.03.2020, 19:41
Теглар: карантин, коронавирус
526
Карантин нима мақсадда қўлланилади? Қачон уйда, қачон стационарда амалга оширилади?

Карантин нима мақсадда қўлланилади? Қандай шароитда уйда, қандай шароитда стационар тартибда амалга оширилади?

 Давлат Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков мазкур саволларга жавоб берди:

"Карантин тадбирларининг ушбу касаллик тарқалган пайтда қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини биз ўз бошимиздан ўтказдик. Ўзбекистонга касаллик тарқалган ҳудудлардан келган 4 нафар одам билан мулоқотда бўлган 19 кишида ушбу касаллик аниқланди. 

Бундан кўриниб турибдики, биз дастлабки кунлардан карантин тадбирларини ўтказганимиз ўз самарасини берди. Агар 19 беморни вақтида карантинга олмаганимизда бу касалликни янада кўпроқ одамга юқтирган бўлар эдилар.  

Ўзбекистон ҳудудида икки хил карантин амал қилади. Қачонки Ўзбекистонга фуқаролари касаллик тарқалган ҳудуддан уюшган ҳолда олиб келинадиган бўлса, карантин стационар ҳолатда, якка тартибда олиб келинса, уй шароитида карантинга олинади.  

Карантин нима дегани? Карантин бу — чеклов. Касалликнинг яширин даврида чеклов эълон қилинади ва тиббий назоратга олинади. Қачонки, коронавирус йўқ эканига ишонч ҳосил қилинса, у одам карантиндан озод қилинади. 

Шарҳлар

Тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш ҳажми кунига 2 млн. 100 тага етказилди

28.03.2020, 21:02

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилди.  Унда махсус ишчи гуруҳ томонидан инфекциянинг кенг...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° небольшая облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz