Бугунги кунда карантин муносабати билан таълим муассасаларида дарслар тўхтатилган, ўқувчилар учун онлайн режимда тест топшириқлари бериб бориляпти. Аммо айрим чекка ҳудудларда интернет имкониятлари етарли эмас. Ҳозирда республикамизнинг чекка худудларини интернет билан қамраб олиш юзасидан масъул идоралар томонидан қандай ишлар олиб борилмоқда? Бу масала юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев қуйидагича изоҳ берди:
"Ҳозирги кунда, операторлар томонидан тармоқларни ривожлантириш режалари бўйича ишлар тўхтовсиз давом этирилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) пандемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида Мобил алоқа операторлар томонидан ўрнатилаётган таянч станциялари учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан база станцияларини ишга тушириш тартибини соддалаштириш, жумладан лойиҳалаш учун рухсатномалар тақдим этилиши йўлга қўйилди.
Бугунги кунга келиб, ушбу соддалаштирилган тартиб бўйича 100 дан ортиқ база станциялар муддатидан аввал ишга туширилмоқда".
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники