my5

Шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланди

ДУНЁ 25.03.2020, 18:18
1031
Шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланди

Буюк Британия тахти вориси шаҳзода Чарльзда коронавирус аниқланди.

Sky News нашри қироллик хонадонига асосланиб хабар тарқатишича, шаҳзода Чарльзнинг коронавирус тести ижобий чиқди. 

Бу ҳақда нашрга таяниб Кун.уз маълум қилди.

Кларенс-ҳаус хабарига кўра, айни вақтда 71 ёшда бўлган шаҳзодада коронавирус инфекциясининг енгил симптомлари қайд этилган, у ўзини яхши ҳис қилаётгани қайд этилган.

Шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла, герцогиня Корнуольская Шотландиядаги Балморал қасрида иҳоталанишган. Шаҳзоданинг 72 ёшли рафиқасида коронавирус тасдиқланмаган.

Кларенс-ҳаусдагиларнинг қайд этишича, шаҳзода Чарльз коронавирусни қаерда юқтирганини аниқлаш имконсиз, чунки у сўнгги ҳафта давомида кўплаб оммавий тадбирларда иштирок этган.

Шаҳзода Чарльз онаси қиролича Елизавета II билан сўнгги марта 12 март куни учрашганди.

The Sun нашрининг эслатишича, март ойида шаҳзода Чарльз Монако князи Альбер II билан учрашган, кейинроқ князда коронавирус аниқланганди.

Шаҳзода Чарльз Британия тахтининг биринчи даъвогари саналади. 

  • Буюк Британия дунёда COVID-19 коронавируси тарқалиши бўйича ўнинчи ўринда бормоқда. Коронавирус Британиядагиларнинг 8 мингдан ортиғида қайд этилган, уларнинг 422 нафари вафот этган, 135 киши соғайиб кетган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21