АсосийDunyo

Қозоғистонда икки бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди

'Қозоғистонда икки бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди'ning rasmi

Чет эл ОАВларида тарқалаётган хавотирли хабарлардан одам чарчади. Ахборот маконида позитив хабарлар ҳам бор. Масалан, Қозоғистонда коронавирусга чалинган 2 нафар бемор тўлиқ тузалди. Улар эртага, 26 март куни шифохонадан чиқарилади. Бу ҳақда Республика Ахборот ва жамият тараққиёти вазири Даурен Абаев маълум қилган, деб ёзмоқда Қалампир.

“Бугуннинг энг асосий ва қувончли хабари: коронавирусга чалинган икки нафар бемор эртага шифохонадан чиқарилади. Ҳозир улар доимгидек кузатувда, беморлардан сўнгги назорат ташхиси олинади. Aммо шуни айтиш керакка, бу бизнинг коронавирус устидан қилган биринчи ғалабамиздир”, деди у бугун бўлиб ўтган брифингда.

Маълумот учун бугун – 25 март кунги маълумотларга кўра Қозоғистонда яна 7 киши коронавирусга чалингани, улар сони мамлакатда 79 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.

Бошқа янгиликлар