13

Карантинда меҳнат таътили тугаб, ишга чиқиши керак бўлган ходим ўз ҳисобидан отпускага юбориладими?

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 18:31
Теглар: карантин, таътил
476
Карантинда меҳнат таътили тугаб, ишга чиқиши керак бўлган ходим ўз ҳисобидан отпускага юбориладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда карантиннинг меҳнат таътилига таъсири борасидаги саволига жавоб берилди.

❓24 мартда отпуск (яъни меҳнат таътили) олган ходим 16 апрелда ишга чиқиши керак.  Бу пайтга келиб вазият ўнгланмаса, нима бўлади? Ходим ўз ҳисобидан отпускка юбориладими?

❗️Агар 16 апрелгача карантин ва чеклов тадбирлари амалда бўладиган бўлса, ходим иш берувчи билан келишиб, фаолият туридан келиб чиқиб ё масофадан ишлаши, ё тўлиқ бўлмаган иш режимига ўтказилиши ёхуд ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин. Буларнинг бари ходимнинг розилиги асосида амалга оширилади.  

 

Шарҳлар

Карантиндаги таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

22.03.2020, 15:26

АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинг "ЎзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Мухлислар онлайн тарзда...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11