13

Фарғонада Умрадан қайтган аёл карантинда бўла туриб, дабдабали маросим ўтказган. Оқибатда унинг 4 нафар оила аъзоси инфекция юқтирган

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 20:40
745
Фарғонада Умрадан қайтган аёл карантинда бўла туриб, дабдабали маросим ўтказган. Оқибатда унинг 4 нафар оила аъзоси инфекция юқтирган

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди. 

Вилоят, шаҳар ва туман, 4 та сектор раҳбарларининг эпидемиологик осойишталик учун шахсий жавобгар эканлиги ҳақида қатъий огоҳлантираман. Сизлар коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик, карантин режимини бузишнинг барча салбий оқибатларини аҳолига тушунтириш бўйича туну кун ишлашингиз шарт.

Маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳам кўп эътирозларим бор. Жойларда маҳалла фаолларининг роли умуман сезилмаяпти. Маҳалла раисларининг кўз олдида айрим фуқаролар кўп одамларни йиғиб, дабдабали маросим ва тадбирларни ўтказишни давом эттирмоқда.

Мисол учун, Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Беруний маҳалласида яшовчи аёл Умрадан қайтиб келиб, уйда карантинда бўлиш талабларини қўпол равишда бузиб, эртаси куни 120 нафар кишини чақириб, дабдабали маросим ўтказган. Оқибатда унинг 4 нафар оила аъзоси инфекция юқтиргани аниқланди. Яна қанча одам касаллангани ҳали номаълум.

Шу боис карантин қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисида парламентимиз қабул қилган қонунни имзоладим. Ушбу қонунга асосан, бундан буён карантин даврида атрофидаги инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Санитария-эпидемиология назорати инспекцияси қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини қатъий таъминлаши шарт.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11