13

Ўрта Чирчиқдаги 10 минг ўринга мўлжалланган карантин зонасини барпо этиш ишлари якунланмоқда

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 21:21
524
Ўрта Чирчиқдаги 10 минг ўринга мўлжалланган карантин зонасини барпо этиш ишлари якунланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, мазкур касаллик жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир этмоқда. Одамлар саломатлигидан иқтисодиётни устун қўйган давлатларнинг аччиқ тажрибаси бу йўлнинг нечоғлик нотўғри эканини кўрсатмоқда.

Шу боис мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда касалликни даволашга барча куч ва воситалар сафарбар қилинди.

Хусусан, карантинга олинган фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида биринчи босқичда 10 минг ўринга мўлжалланган карантин зонасини барпо этиш ишлари якунланмоқда.

Ушбу вилоятда 2 та беш минг ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилмоқда. Унинг мингталик биринчи блоки яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, Сурхондарё, Наманган ва Навоий вилоятларида ҳар бири минг кишилик модуль касалхоналар ва карантин пунктларини жиҳозлаш ишлари бошланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11