АсосийJinoyat

Ҳайдовчи мотошлем таққанида балки омон қолган бўлармиди...

'Ҳайдовчи мотошлем таққанида балки омон қолган бўлармиди...'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 март куни соат 17:00 ларда Оқдарё тумани, “Турон” маҳалласи, “Янгиҳаёт-2” қишлоғининг ички тош қопламали йўлида 1999 й.т фуқаро М.Ф. бошқарувидаги “Минск” русумли мотоциклини тегишли ҳужжатларсиз ва елим мотошлемсиз бошқариб бориб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг чап томон қисмида жойлашган, фуқаро М.О.нинг яшаш уйининг қўшимча хўжалиги бўлган оғилхонаси девор қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.  

Натижада, ҳайдовчи М.Ф. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.  

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар