my5

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 ни даволаш учун мумкин бўлган дорилар рўйхатини эълон қилди

ЖАМИЯТ 28.03.2020, 10:56
2305
Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 ни даволаш учун мумкин бўлган дорилар рўйхатини эълон қилди

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 март куни ўзининг веб сайтида, атипик пневмония келтириб чиқарадиган COVID-19 нинг янги тури SARS-CoV-2 нинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича тавсияларни янгилади. 

Янгиланган ахборотга кўра, вирусни лаборатория диагностикаси, касалликнинг оғирлигига қараб даволаш тартиби ҳамда ҳомиладор аёлларда ва яқинда фарзанд кўрган аёлларда инфекцияни даволаш бўйича янги тавсиялар қўшилган. 

Тавсияларнинг янги намунасида катталардаги COVID-19 ни даволаш учун мумкин бўлган дорилар рўйхати тўртдан олтитагача кенгайтирилиб тақдим этилган.

Бошқа давлатлар тажрибасидан аллақачон ўтган, SARS-CoV ва MERSCoV коронавируслари билан оғриган беморларни даволашда фойдаланилган: 

1. Биргаликда лопинавир ва ритонавир (ОИВ инфекциясини даволашда ишлатилади), 

2. Хлорокин ва гидрокциклорокин (антималариал воситалар), 

3. Рекомбинант интерферон Бета 1б (ИФН-б1б) (кўп склероз учун ишлатилади), 

4. Рекомбинант интерферон Aлфа-2б (ИФН-а2б) (C гепатити учун ишлатилади). 

5. Катталарда COVID-19 профилактикаси учун, интраназал (бурун ичига пуркагич билан) Aлфа-рекомбинант интерферонни юбориш тавсия этилади. 

6. ҳомиладор аёлларда COVID-19 нинг олдини олиш учун — фақат рекомбинант интерферон алфа-2б. 

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида таъкидлашича, COVID-19 учун тўғридан-тўғри антивирал препаратлар ҳали ишлаб чиқилмаган. 

COVID- 19 ни даволаш учун одатда роматоид артрит билан курашиш учун тоcилизумаб ва сарилумабни буюриш мумкин. Aммо токсилизумабни коронавирусга қарши қўллаш, оғир нафас олиш бузилиш синдроми бўлган беморларда, Хитойда кўпроқ ўрганилганлиги учун, кўп ҳолларда тоcилизумаб кўплаб беморларга тана ҳароратини нормаллаштиришга, препаратни бир марталик киритишдан кейин (томир ичига 400 мг дан) клиник аломатлар ва кислородга бўлган эҳтиёжни камайтиришга имкон бергани айтилган. 

COVID-19 билан касалланган беморларда Япорияда клиник синовлардан ўтган дорилар қаторига умифеновир, ремдесивир, фавипиравирли ҳам қўшиш мумкин. 

Тавсияларнинг янги намунасидан антивирал препарат рибавирин чиқариб ташланди. 

Бундан ташқари, беморларга ўпка ва мия шиши олдини олиш учун инфузион терапия тавсия этилган. Балғам кўчишини яхшилаш учун балғам кўчирувчи дорилар (ацетилсистеин, амброксол, карбоцистеин) буюрилади. 

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз тавсияларида вирус билан касалланган одамларга кўп миқдорда сув ичишни маслаҳат беради. Ҳароратнинг ошиши билан парацетамолни қабул қилиш керак. 38.0-38.5ºС дан юқори ҳароратларда буюрилади. Бош оғриғи, юқори қон босими ва оғир тахикардия учун парацетамолдан фойдаланиш мумкин дейилган. 

Кучли бактериал пневмонияда cефтаролин ва линзолид энг универсал антибиотиклар деб аталади, чунки улар пневмококклар ва стафилококкларга қарши юқори фаолликка эга. Aгар ўткир респиратор сиқилиш синдромини) ёки айрим аъзолар етишмовчилиги юз берганда, одамларда пневмонияни даволаш зарурати туғилса, шифокорлар микробиологик мониторинг ва касаллик табиатга кўра, касалликнинг бактериал флорасини бостириш зарурлигини инобатга олган ҳолда дори танлаш тўғрисида қарор қилишлари керак. 

Шифокорларнинг урғу беришларича, Фуқаролар ўзбошимчалик билан юқоридаги дориларнинг самародорлиги ҳақида хулоса чиқармасдан, коронавирус билан ўз-ўзини даволаш мумкин эмаслигини англаб етишлари керак дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81