my5

Коронавирус юққанини қандай билиш мумкин?

САЛОМАТЛИК 28.03.2020, 12:31
Теглар: брифинг, коронавирус
8609
Коронавирус юққанини қандай билиш мумкин?

Бу борада сизларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тарқатган маълумотлар асосида қуйидаги пост орқали соддароқ тушунтиришга ҳаракат қиламан.

CОVID-19 касаллигининг ўзига хос ажралиб турадиган алоҳида белгиси йўқ. У баъзан ҳеч қандай симптом ҳосил қилмаслиги ҳам мумкин, лекин одатда шамоллашга ўхшаш белгилар билан юзага келади. Ҳозиргача 550  мингга яқин вирус юқтирган одамларни кузатиб ЖССТ касалликнинг қуйидаги белгиларини хабар беради.  

Белги тўғрисидаги фоиз - умумий касалланганларнинг неча фоизида шу белги кузатилганини билдиради.  

👉 иситма - 87,9%  

👉 қуруқ йўтал - 67,7%

👉 чарчоқ, ҳолсизлик - 38,1%

👉 балғам ажралиши - 33,4%

👉 аносмия (ҳид билишнинг йўқолиши) - 30-66%

👉 нафас қисиши - 18,6%

👉 мускулларда ёки бўғимларда оғриқ - 14,8%

👉 томоқ оғриғи - 13,9%

👉 бош оғриги - 13,6%

👉 совқотиб титраш - 11,4%

👉 кўнгил айниши ва қусиш - 5%

👉 бурун битиши - 4,8%

👉 диарея (ич кетиши) - 3,7-31%

👉 қонли балғам тупуриш - 0,9%

👉 конюктивит - 0,8%

Мана шу белгилар борлиги сизда аниқ коронавирус бор дегани эмас, бу белгилар бошқа ҳолатларда ҳам кузатилишини ҳисобга олинг. Лекин шу белгилар кузатиладиган бўлса оғиз бурнингизни маска билан тўсиб, ўзингизни бошқалардан изоляция қилиб, яшаш жойингиздаги соғлиқни сақлаш тизимига хабар беринг. Хитойда ҳам бу белгилар билан касалхонага млн дан ортиқ одам мурожаат қилган, тест қилингач уларнинг акариятида вирус аниқланмаган. Шу боис ваҳимага берилманг, ўзингизни эҳтиёт қилинг. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81