my5
all

Италия Хитойнинг хатоларини такрорламоқда — хитойлик экспертлар

ДУНЁ 31.03.2020, 08:32
1258
Италия Хитойнинг хатоларини такрорламоқда — хитойлик экспертлар

Европа давлатларига ташриф буюрган бир гуруҳ хитойлик экспертларнинг сўзларига кўра, Италия коронавируснинг енгил формасига чалинган беморларни уй карантини ўрнига, бошқалардан алоҳида ажратилган карантинга олиши керак, дея ёзди Таржумон.

Ухандаги шифокорлар вирус тарқалган илк даврда худди шундай хатога йўл қўйдилар, деди Ғарбий Хитой касалхонасининг нафас касалликлари бўлими бошлиғи Лианг Зонғ’Ан. Ўша пайтда оғир аҳволдаги касаллар шифохоналарга ётқизилган бўлсада, шифокорлар касалликни енгил даражада ўтказаётган одамларга уйларида ўзларини карантин қилишларини тавсия қилишган.

Ўша вақтларда вирус қанчалик юқумлиги ҳақида яхши маълумот мавжуд эмас эди. Ҳатто вируснинг енгил даражасига чалинган ва унчалик касалга ўхшамайдиган одамлар ҳам касалликни тарқатиши мумкинлиги ҳақида яхши тасаввур бўлмаган. Эндиликда, тадқиқотчилар енгил аломатли беморлар ҳам уйда вирусни оила аъзоларига, шунингдек, уйдан ташқаридаги одамларга юқтиришлари мумкинлигини билишади.

«Кўчага чиқиш таъқиқлангани сабабли ҳозирги пайтда кўплаб мамлакатларда коронавирус тарқалишидаги аксарият ҳолатлат уй шароитида рўй бермоқда. Яъни, касаллар уйда ўз оила аъзоларига вирусни юқтиришяпти. Энди биз оилаларга бориб, беморларни топишимиз ва уларни хавфсиз тарзда изоляцияга олишимиз керак» деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбари Майк Раян душанба куни бўлиб ўтган брифингда.

Коронавируснинг “ватани” бўлган Уханда февралнинг бошиданоқ офислар, стадионлар ва гимназиялардан вақтинча шифохоналар сифатида фойдаланиб барча енгил ҳолатдаги беморлар карантинга олина бошланди. Бу эса вирус тарқалишини кескин камайтиришга хизмат қилган. Натижада ўтган йилнинг декабрь ойи охирида вужудга келган коронавирус бутун жаҳон бўйлаб авж олаётган ҳозирги пайтда Уханда бу касаллик тарқалишининг тўхташига эришилди.

Маълумот ўрнида, Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони 11,000 дан ошди, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Дунё миқёсида 740,000 дан ортиқ одам касалликни юқтириб олди ва 35,000 дан ортиқ одам унинг қурбонига айланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81