31 март соат 11:00 ҳолатига дунёнинг 200га яқин давлатида жами 785 910 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 165,659 нафари соғайган, 37 826 нафари вафот этган, 29 488 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Охирги бир сутка давомида (30.03.2020) 61 404та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 3 718 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.
Касаллик кўп қайд этилган давлатлар
АҚШ:
Касалланганлар – 163 844 (+20 353)
Соғайиб кетганлар – 5 506
Вафот этганлар – 3 156 (+573)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 512
Италия:
Касалланганлар – 101 739 (+4 050)
Соғайиб кетганлар – 14 620
Вафот этганлар – 11 591 (+812)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 981
Испания:
Касалланганлар – 87 956 (+7 846)
Соғайиб кетганлар – 16 780
Вафот этганлар – 7 716 (+913)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 231
Хитой:
Касалланганлар – 81 439
Соғайиб кетганлар – 75 448
Вафот этганлар – 3 300
Оғир аҳволдаги беморлар – 742
Германия:
Касалланганлар – 66 885 (+4 450)
Соғайиб кетганлар – 13 500
Вафот этганлар – 645 (+104)
Оғир аҳволдаги беморлар – 1 979
Қўшни республикаларда:
Қозоғистон: 302 (+18) нафар фуқаролар касалланган.
Қирғизистон: 94 (+10) нафар фуқаролар касалланган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 158 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 7 нафари бутунлай соғайди.
Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.
28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.