my5

АҚШ ҳукумати коронавируснинг иккинчи тўлқини кузда кузатилиши мумкинлигини маълум қилди

ДУНЁ 31.03.2020, 15:28
837
АҚШ ҳукумати коронавируснинг иккинчи тўлқини кузда кузатилиши мумкинлигини маълум қилди

АҚШда жорий йилнинг кузида COVID-19 коронавирусининг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкин, бироқ одамлар бунга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади. Бу ҳақда Оқ уйда бўлиб ўтган брифинг давомида АҚШ аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус даврий характерга эга ва кузда инсондан инсонга юқиши мумкин бўлган енгил босқичда қайтади.

Фаучининг ҳисоблашича, вируснинг иккинчи тўлқини мамлакат ҳозирда дуч келган вазият билан таққослаганда бошқача бўлади. Директорнинг айтишича, у вақтга бориб бир қатор нарсалар мутлақо ўзгаради, масалан, вирусни тўхтатиш имконияти ва тест ўтказиш.

«Ҳозирда бошимиздан ўтказаётганларимиз бу — шунчаки ўрганилган дарсдан кўра кўпроқ нарса. Булар бизнинг ҳозирда бор нарсамиз, олдин бу йўқ эди», — дейди инфекционист.

Ўз навбатида АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат COVID-19 коронавирусининг навбатдаги тўлқинига тайёр эканлигини билдирган. «Биз тайёрмиз. Бу содир бўлмаслигига умид қиламан, лекин биз барибир тайёрмиз», — дейди мамлакат раҳбари.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81