my5

ССВ: Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

САЛОМАТЛИК 31.03.2020, 20:21
2382
ССВ: Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, айни пайтда Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 26 нафар бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.  

Улар орасида яқинда Умра сафаридан қайтган, шу йилнинг 24 март куни коронавирус инфекцияси аниқланган беморнинг аҳволи ёмонлашган.  

59 ёшли ушбу бемор шу вақтгача сурункали ўпка ва гипертония хасталиги билан диспансер назоратида турган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморда ўткир нафас етишмовчилиги иккинчи даражаси кузатилмоқда. У айни пайтда сунъий нафас олиш аппаратига олинган.  

Шифокорларимиз белгиланган стандарт ва тавсияларга асосан зарур тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус беморлари 167 нафарни ташкил этмоқда.

Беморларнинг 7 нафари бутунлай соғайди. 

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° переменная облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37