my5

Нега Японияда карантин ёки фавқулодда ҳолат эълон қилинмаяпти?

ДУНЁ 01.04.2020, 15:08
1174
Нега Японияда карантин ёки фавқулодда ҳолат эълон қилинмаяпти?

Қонга сингган тозалик

Коронавирус сабабли деярли барча мамлакатларда одамларга қўлларини ювиб юриш, ниқоб тақиш каби тавсиялар берилмоқда. Аммо булар Японияда одатга айланиб бўлган. Бир фактга эътибор беринг, японлар коронавирус пайдо бўлишидан аввал йилига 5,5 миллиард дона ниқоб ишлатишган. Бу ҳар бир фуқарога ўртача 43 донадан ниқоб тўғри келади дегани. Жамоат транспортида юрсангиз, жуда кўп ниқоб таққан одамларни кўриш мумкин эди. Японлар учун ҳар куни чўмилиш, қўлни нам сочиқчада артиш, имкон бўлиши билан қўлни ювиш кундалик одатга айланиб бўлган.Японлар қўл бериб кўришмайди. Улар ўз одатига кўра таъзим билан саломлашади. Бу эса вирус юқиш эҳтимолини камайтиради. Вирус жуда кўп ҳолатларда қўлдан қўлга ўтади.

Келинг, бир бошидан санаймиз.

1. Гигиена. 

Японияда бўлганлар билишади, бу ерда одамлардан, умуман ҳеч нарсадан ҳид тарқалмайди. Албатта, қандайдир ҳид сезилади ва бу одатда одамлар сепган енгил атир ҳиди бўлади. Чунки японларда кунига уч марта душ қабул қилиш оддий ҳолат (камида икки марта). Имкон туғилганда қўлни ювиш ҳам одатга айланган.

2. Японлар тез-тез кийимларини алмаштиришади. 

Ич кийимларини эса кунига бир неча мартагача янгилашади.

3. Одамларга тегиш беодоблик ҳисобланади.

Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш жуда яқин одамлар ўртасидагина кузатилади. Ҳар қандай ҳолатда саломлашиш учун таъзим ишлатилади.

4. Оралиқ масофа. 

Японлар ҳаётнинг ҳар жабҳасида оралиқ масофани ушлашга одатланган. Дўкондаги навбатда, жамоат транспортида, банкомат олдида ҳеч ким қулоғингиз тагида нафас олмайди. Агар имкон бўлса, 1 метрдан кўпроқ оралиқ масофа сақланади.

5. Санитар тозалаш. 

Қандайдир вирус хавфи чиққан вақтда эмас, умуман бутун йил, кун давомида Японияда ҳамма ер тозалаб турилади. Жамоат жойлари, жамоат транспортлари, одам кўп тўпланадиган ерлар доим тозалаб, ювиб турилади.

6. Ҳожатхоналар. 

Бутун мамлакатда ҳожатхона текин ва улар ақл бовар қилмас даражада тоза. Ҳар қандай бинода тоза ҳожатхонага кириб ювиниб олишингиз, кийимларингизни, ҳатто ич кийимларингизни алмаштириб олишингиз мумкин. Улар кийим алмаштириш учун етарли даражада кенг (шу ўринда Японияда жамоат жойларидаги деярли ҳамма ҳожатхона унитазлари иситилишини айтиш керак.)

7. Ҳамма дўконларда қўл ювиш учун раковина ва суюқ совун бор.

8. Дўконлардаги барча егуликлар целофан қопчаларга ўралган бўлади. 

Ҳатто сабзавотлар битта-битта ўраб қўйилади. Шоколад олсангиз, у аввал герметик целофан билан, кейин ялтироқ қоғоз билан ўралган бўлади.

9. Японлар касал бўлса, албатта ниқоб тақади. 

Бунинг уят томони йўқ. Ҳеч ким уни қўлини бигиз қилиб кўрсатмайди.

10. Японлар бошқа мамлакатларга боришни хушламайди. 

Уларга дунё хавфли бўлиб кўринади.

11. Японияда егуликлар сифати жуда баланд ва улар қисқа вақтли яроқлилик муддати билан чиқарилади. 

Японияда егуликлар сифатига талаб баланд, чунки улар пишириш ёрдамида кам таом тайёрлайди. Шу сабаб егуликлар сифати шунчалик баландки уларни иккиланмай хом ҳолатда ейиш мумкин. Егуликларга уларни хом ҳолатда ейиш мумкин, деб ёзиб ҳам қўйилади.

12. Японлар жуда кўп ҳаракат қилишади. 

Улар доим спорт билан шуғулланиши катта ёшда ҳам тетик бўлишини таъминлайди.

13. Японлар орасида семиз одамни деярли учратмайсиз. 

Ҳатто катта ёшлилар орасида ҳам. Айниқса семиз аёлни деярли кўрмайсиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81