Айни пайтда Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Бу ҳақда Koronavirus Info расмий канали хабар қилди.
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, бугун 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.
Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.