my5

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

ЖАМИЯТ 01.04.2020, 18:53
Теглар: Афғонистон, инсонпарварлик
691
Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Бугун Президентимизнинг топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмак бериш мақсадида Афғонистон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мамлакатимиз раҳбари номидан биродар афғон халқига Ўзбекистоннинг дўстона ёрдами сифатида йўлга тушган эзгулик поезди – инсоният учун умумий офатга айланган коронавирусга қарши курашда биринчи навбатда зарур бўладиган маҳсулотлардан шакллантирилган. Тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, касалликни аниқлашга ёрдам берадиган тепловизор, пирометрлар, ун, ёғ, гуруч, хўжалик совуни, шунингдек, афғон болалари учун кийим-кечак маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юки Ангрен-Тошкент-Термиз-Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, шу пайтгача коронавирусдан энг кўп азият чеккан бир қатор мамлакатлар, жумладан, Хитой Халқ Республикаси ва Эронга инсонпарварлик ёрдами жўнатилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81