АсосийJamiyat

Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, айни пайтда бошқа вилоятда бўлган яқинларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз — Шоҳрух Ғиёсов

'Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, айни пайтда бошқа вилоятда бўлган яқинларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз — Шоҳрух Ғиёсов'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, бугун ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.Унда айни пайтдаги крантин ҳолати билан боғлиқ бир қанча саволларга жавоб берилди. Хусусан:  

Агар бошқа вилоятда яшайдиган яқин қариндошларининг, масалан ота-онасининг дафн маросимига бориш зарур бўлса, қандай йўл тутиш керак?

— Афсуски, қанчалик оғир бўлмасин, ўрнатилган чеклов барчага истисносиз тааллуқли бўлиб, бошқа вилоятда бўлган яқин қариндошларингизнинг дафн маросимида қатнашолмайсиз.

Тиббиёт муассасасидан уйига жавоб берилган фуқарони бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтиш қандай бўлади?

Агар Сиз оғир касал бўлган фуқарони, масалан Тошкент шаҳридан ўзининг доимий яшайдиган бошқа вилоятига олиб бормоқчи бўлсангиз, унинг хақиқатдан ўша вилоятда рўйҳатда турганлигини исботловчи паспорти ва соғлиқни сақлаш ходимларини тегишли хулосаси асосида постлардан олиб ўтишингиз ва уйига элтиб қўйишингиз мумкин.  

Таъкидланишича, касалнинг уйига олиб борган фуқаро, карантин чекловлари тугамагунча ортга қайтолмайди.

    Бошқа янгиликлар