my5

Коронавирусдан нега айнан Италияда энг кўп одам ўлгани маълум бўлди

ДУНЁ 02.04.2020, 16:39
3207
Коронавирусдан нега айнан Италияда энг кўп одам ўлгани маълум бўлди

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинганларда ўлим ҳолати кўплигининг сабаби сифатидақишнинг илиқ келганлиги учун шамоллаш (грипп) мавсуми осон ўтгани билан изоҳлади. Бу ҳақда Италия эпидемиологлар ассоциация журнали маълумотига таянган ҳолда Аniq.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, шамоллаш туфайли бу мавсумда аввалгиларга қараганда камроқ одам вафот этган. Мамлакат шимолидаги фарқ 6 фоизни, марказидаги фарқ эса 3 фоизни ташкил қилган.

Шу сабабли, шамоллаш мавсумидан осон ўтиб олган 65 ёшдан катта инсонлар коронавирус пандемиясига чалиниши эҳтимоли юқори бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусдан касалланганлар 110 мингдан ошиб кетган, вафот этганлар эса 13 155 кишини ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81