АсосийJamiyat

Ўзбекистонда инфекция аниқланганлар сони 15 тага ошди

'Ўзбекистонда инфекция аниқланганлар сони 15 тага ошди'ning rasmi

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 15 тага ошиб, 205 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 190 нафарни ташкил этган эди.

Шунингдек, 27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунгача эса 25 нафар бемор бутунлай тузалган эди, бироқ  фарғоналик беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар