my5

Собиқ бош вазир коронавирусдан вафот этди

ДУНЁ 06.04.2020, 07:00
2273
Собиқ бош вазир коронавирусдан вафот этди

Ливия собиқ бош вазири Маҳмуд Жаброил Мисрдаги касалхоналардан бирида коронавирусдан вафот этди. Сиёсатчи 68 ёшда эди. Бу ҳақда Al Youm As Sabi ҳамда Al Arabiya хабар тарқатган.

Охирги йилларда Ливия миллий кучлари коалициясини бошқарган сиёсатчи 27 март куни касалхонага ётқизилганди. Ливия собиқ бош вазирида коронавирус инфекциясидан ташқари юрагида ҳам муаммолар бўлгани айтилмоқда.

Маҳмуд Жаброил 2011 йилда Муаммар Каддафи ҳокимияти ағдарилганидан кейин бошқарув ўтиш даври миллий кенгашига берилган вақтда мамлакатда бош вазир бўлган. Ўша йилнинг октябрь ойида Жаброил эгаллаб турган лавозимидан истеъфо берганди.

2012 йил июлда Маҳмуд Жарбоилнинг «Миллий кучлар иттифоқи» партияси сайловларда энг кўп овоз тўплаган. Шунингдек, Жаброилнинг ўзи ҳам сайловларда президентликка номзодини қўйганди, 2019 йил баҳорида ўтиши керак бўлган сайловлар Халифа Хафтар кучларининг Триполига ҳужуми туфайли номаълум муддатга қолдирилган.

Ливияда COVID-19 коронавирусини юқтириб олиш бўйича дастлабки ҳолат март ойи охирида кузатилган. Касалланган фуқаро Триполидаги шифохоналардан бирига ётқизилганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72