my5

Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди

ЖАМИЯТ 06.04.2020, 09:05
4241
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати яқин 3 кун учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, 7-9 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.

7-9 апрелда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.

7-8 апрелда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 8 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 9 апрелда кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 1 даражагача совуқ, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади.

8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81