АсосийJamiyat

Ташқи ишлар вазирлиги Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этганлигини тасдиқлади

'Ташқи ишлар вазирлиги Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этганлигини тасдиқлади'ning rasmi

Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида 50-60 ёшлардаги икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқаролари З.Ҳ. ва Ҳ.С. маҳаллий шифохоналарда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида вафот этганлигини тасдиқлади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб,  чет элдаги Ўзбекистон фуқароларига коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўрамоқда.

Шу ўринда, АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкин (тел: +1-212-754-7403).

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида 50-60 ёшлардаги икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

    Бошқа янгиликлар