my5
Sevimli

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди

ЖАМИЯТ 07.04.2020, 17:15
Теглар: коронавирус Ўзбекистон, коронавирус, #vahimasizkarantin
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг жинси, ёши ва ҳудуди маълум қилинди

ССВ Ўзбекистондаги ҳолат бўйича аниқ сатистикани ҳавола этди.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.

Беморларнинг ёши:

0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);

10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);

20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);

30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);

40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);

50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);

60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);

70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);

80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда.  

Шунингдек:

Қорақалпоғистон Республикасида 16,

Андижон вилоятида 61,

Бухоро вилоятида 84,

Наманган вилоятида 51,

Фарғона вилоятида 70,

Хоразм вилоятида 18,

Қашқадарё вилоятида 6,

Навоий вилоятида 2,

Самарқанд вилоятида 1,

Жиззах вилоятида 1 нафардан 

Беморлар ҳудудлардаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

#vahimasizkarantin

Шарҳлар

​Коронавирусга чалинган беморларга шифохонада қандай таомлар берилади?

07.05.2021, 17:04

  Маълумки, коронавирус касаллигига чалинган беморларда иммунитет ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уни мустаҳкамлаш учун таомномада оқсилга бой озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиши лозим. Хўш, Зангиота...
ССВ: Вирусга қарши вакцина олган ҳеч бир фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмади

05.05.2021, 18:42

Мана, бир ойдирки, юртимизда вакцинация жараёнлари давом этмоқда. Аммо, таассуфки, касаллик қайд этилиш бўйича антирекордлар ҳам қайта-қайта янгиланиб турибди. Бунга аҳоли орасида карантин тартибларига беписанд...
Ҳиндистонда вазият оғирлашмоқда. Бир кунда 400 мингдан зиёд коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

02.05.2021, 07:57

Кеча, 1 май куни Ҳиндистонда биринчи марта 400000 дан ортиқ янги COVID-19 касаллигини қайд этилди. Бу ҳақда REUTERS хабар бермоқда. Ҳокимият органлари олдинги 24 соат ичида,...
Ўзбекистонда 101 ёшли отахон коронавирусдан соғайди

30.04.2021, 15:26

Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида 101 ёшли отахон коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, шу йилнинг 20 апрель...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10493.48
USD -7.74
12641.50
EUR 35.84
140.60
RUB 0.11