Жорий йилнинг 4 апрелида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг тезкор тадбири натижасида қўшмачилик қилиш, яъни фоҳишахона юргизиш билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат Қўқон шаҳрида аниқланган. Яъни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида Т.Ш.исмли аёл ўз хонадонида К.А. ва М.Д.ларга жинсий алоқа қилиш учун 70 000 сўм пул эвазига шароит яратиб берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал карантин жорий этилган бир пайтда Жиззахда фоҳишахона юритаётган қўшмачи шахс мижозлари билан бирга қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.