my5

Қозоғистонга бир гуруҳ хитойлик шифокорлар ёрдамга келмоқда

ДУНЁ 08.04.2020, 22:23
Теглар: Хитой, Қирғизистон, шифокор
687
Қозоғистонга бир гуруҳ хитойлик шифокорлар ёрдамга келмоқда

9 апрелда Хитойдан Қозоғистонга бир гуруҳ шифокорлар COVID-19га қарши курашда кўмаклашиш учун юбориляпти. Бу ҳақда coronavirus2020.kz маълумотларига таяниб Sentralasia.media хабар берди

Хитой миссияси таркибини юқори малакали шифокорлар, коронавирус инфекциясини даволашда катта тажрибага эга бўлган тиббиёт ходимлари ташкил қилмоқда. Улар қозоғистонлик шифокорларни услубий маслаҳат ёрдами билан қўллаб-қувватлайдилар. Шу билан бирга янги турдаги коронавирус инфекциясининг олдини олиш, назорат қилиш ва аниқлаш бўйича хитойча усулларни ўргатадилар.   
Қозоғистон томони бу ҳақда телефон мулоқот жараёнида таклиф киритган бўлиб, 24 март куни мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Токаев ва Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин бунга келишиб олишган эди.  

 7 апрелда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вице-вазири Л.Актаева ҳамда ХХР соғлиқни сақлаш қўмитаси ва хитойлик шифокорлар ўртасида видео мулоқот бўлиб ўтди.  

Унда томонлар 13 экспертдан иборат махсус гуруҳ (пульмонологлар, инфекционистлари, эпидемиологлар, жамоат соғлигини сақлаш мутахассислари, терапевтлар)ни шакллантириш ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилишди.

Мазкур делегация билан биргаликда Хитойдан Қозоғистонга иккинчи гуманитар ёрдам юки келиши ҳам кутилмоқда.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72