my5

Зангиота туманида қурилаётган 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси тез кунларда ишга туширилади

ЖАМИЯТ 08.04.2020, 23:17
Теглар: шифохона,, Омонлик
979
Зангиота туманида қурилаётган 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси тез кунларда ишга туширилади

Президентимиз топшириғи билан Зангиота туманида ҳам 10 минг нафар беморни қабул қилишга мўлжалланган шифохона қурилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 100 минг киши карантинга олинган. Шунингдек, чет элдан олиб келинган салкам 13 минг фуқаро ҳам карантинга олинди.

Шу боис Тошкент вилоятида 10 минг кишини қабул қилишга мўлжалланган карантин зонаси барпо этилмоқда. Унинг битган қисмига хориждан келган 2 минг 200 дан ортиқ фуқаролар жойлаштирилди.

Ҳозир Зангиота туманида 10 минг ўринли 2 та вирусология шифохонаси қурилмоқда. Яқин кунларда ушбу шифо масканларида 2 мингта ўрин ишга туширилади.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Зангиота карантин ҳудудидаги махсус вирусология шифохона комплексининг умумий майдони 130 гектарни ташкил қилади. Шифохона қурилиши 23 март куни қуриш бошланган эди. 

10 минг ўринли шифохонанинг 5 минг ўринли биноси “Ўзбекистон темир йўллари” кўмагида бунёд этилмоқда. Бу ерда шифокорларга алоҳида хона, жарроҳлик, туғруқ бўлимлари, муолажа хоналари, тиббиёт бўлимларидан ташқари карантин ҳудудига келтирилганлардан шу ернинг ўзида таҳлил олиш учун лаборатория, ошхоналар, кир ювиш бўлими, утилизация бўйича алоҳида жой ҳам қурилмоқда. Вентиляция, тиббий кислород етказиб бериш, коммуникация тизимлари ҳаммаси замонавий тарзда жиҳозланади. Карантин ҳудудини яратишда барча санитар гигиеник нормалар ҳисобга олинган. Махсус шифохона комплексининг пойдевор ишлари якунланиб, енгил конструкциялар асосида бино деворлари ҳам битказилди.Қурилиш ишлари 3 сменада ташкил қилинган бўлиб, 2000 нафарга яқин қурувчи меҳнат қилмоқда. Ушбу маскан қисқа фурсатларда фойдаланишга топширилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81