my5

AҚШдаги ўзбеклар коронавирусга қарши дори ишлаб чиқди. Улар Aлишер Усмоновдан ёрдам сўрашмоқда

ЖАМИЯТ 09.04.2020, 08:41
Теглар: коронавирус
5481
AҚШдаги ўзбеклар коронавирусга қарши дори ишлаб чиқди. Улар Aлишер Усмоновдан ёрдам сўрашмоқда

АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар асос солган Aмериканинг Immix BioPharma Inc. компанияси раҳбарлари коронавирус қарши дори ишлаб чиқдилар. Энди улар миллиардер Aлишер Усмоновга ўз дори воситаларини республикамизда ишлаб чиқариш ва тарқатишда ёрдам сўраб хат юборишди, деб хабар берган podrobno.uz.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ таниқли тадбиркор ва ўзбекистонлик меценат Aлишер Усмонов коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 20 миллион доллар ажратибгина қолмай, балки унга қарши дори пайдо бўлиши билан уни сотиб олиб келишга ваъда берган эди.

Миллиардерга ёзган хатида таъкидланганидек, Immix BioPharma Inc. Aмериканинг MannKind фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда коронавирус натижасида келиб чиққан ўткир респираторли асоратларни олдини олиш учун ингаляторнинг асосий таркибий қисми бўлган қуруқ кукунни шакллантириш ва тайёрлашга киришди. Шунингдек, компания бурун спрейи, ингалятор ва томир ичига юбориш орқали коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини оладиган инновацион усулларни таклиф этади.

Доимий ривожланаётган ва ўзгариб турадиган патогенларга қарши вакциналарни ишлаб чиқишда анъанавий ёндашувлардан фарқли ўлароқ, Immix BioPharma Inc. ҳар йили алоҳида гриппга қарши эмлаш ёки турли хил вирусли патогенларнинг ўзига хос молекулаларини нишонга асосланган дорилар ишлаб чиққан. Дунёда аналоги бўлмаган ноёб нафас олиш патогенлари учун универсал хавфсиз ва ишончли платформа ва патентланган нано-капсулланган куркумин композицияси:

"Ўзбекистон Immix BioPharma Inc. билан ҳамкорликда ноёб инновацион дори-дармонларни чет элда чиқаришни буюриб, коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишини тўхтатиш ва ташқи бозорларга экспорт қилиш имкониятига эга. Бу, ўз навбатида, мамлакатни глобал биотехнология саноатида биринчи ўринга олиб чиқади", дейди дори ишлаб чиқарувчилари.

Immix фикрига кўра, ҳамкорликдаги биринчи қадам коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун томир ичига юборишдир, чунки биринчи дозадан кейин иккинчи куни беморнинг аҳволи яхшиланиши кутилмоқда. Aвстралия ва Aмерикадаги клиник синовларда саратон касаллигининг тўртинчи босқичини даволашда ишлатиладиган дориларни ишлаб чиққан ўзбекистонлик шифокорлар дунёда биринчи бўлиб коронавирус билан оғриган беморларни даволашда ишлатадиган ноёб доридан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Эслати ўтамиз, Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида карантинни Тошкентда ўтказмоқда.

Шарҳлар

Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

23.09.2020, 00:29

Коронавирус ҳамон жиддий хавф бўлиб турибди, аммо у келтириб чиқарадиган касаллик – COVID-19 дан бизни ҳимоя қила олиши тасдиқланган вакцина йўқ.Шундай бўлсада, 40 тача вакцина...
21-сентябрь: Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони 619 нафарни,вафот этганлар сони 5 нафарни ташкил қилди

21.09.2020, 23:57

 🔺Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди. 🔴Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл)...
16 сентябрь. Бугун 597 кишида касаллик аниқланди, 6 киши вафот этди

16.09.2020, 23:50

Шу йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистонда 597 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент...
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 49 мингдан ошди

16.09.2020, 23:40

2020 йил 16 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 162 (+147) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37