АсосийJamiyat

10:00: Ўзбекистонда касаллар сони ошди

'10:00: Ўзбекистонда касаллар сони ошди'ning rasmi

 2020 йил 9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 555 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди ССВ.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 546 нафарни ташкил этган эди.

27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.

28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугун, 8 апрель куни коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли бемор вафот этди.

Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган

Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.

    Бошқа янгиликлар